АсосийJamiyat

Харид қилинган маҳсулот нархидан бир фоизлик кешбэк олиш ҳаром ҳисобланади?

'Харид қилинган маҳсулот нархидан бир фоизлик кешбэк олиш ҳаром ҳисобланади?'ning rasmi

Харид қилинган маҳсулот нархидан бир фоиз кешбэк олиш Ислом динига зид, яъни ҳаром экани ҳақида берилган саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази жавоб берди.

“Ишлатилган маблағнинг маълум қисми қайтариб берилса, буни иқтисод тилида кешбэк дейилади. Банк шу кўринишда ўзининг фойдасидан кечса ёки хизматларидан фойдалангани учун хизмат нархидан бир қисмини қайтиб берса, ундан фойдаланса бўлади”, — дея жавоб берган Фатво маркази.

    Бошқа янгиликлар