АсосийJamiyat

Фарғоналик фуқаро эҳсон сўраб, ўзганинг картасидан пул ўғирлади

'Фарғоналик фуқаро эҳсон сўраб, ўзганинг картасидан пул ўғирлади'ning rasmi

Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида ижтимоий тармоқ орқали фарзандини касаллигини баҳона қилиб, ўзганинг пулларни алдов йўли билан қўлга киритган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 29 октябрь куни фуқаро Н.Қ.гa номаълум шахс Telegram ижтимоий тармоғи орқали ёзиб, фарзандини даволатиш учун  ундан эҳсон қилишини сўраган. Шундан сўнг у Н.Қ.нинг банк пластик картасининг махфий кодини қўлга киритиб, карта ҳисобида бўлган 6 660 000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Қонунчиликка кўра, мазкур жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар