АсосийJamiyat

Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди

'Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 29 апрель куни соат 13:54 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани "Ракат" маҳалласи "Муқумий" кўчасида 2-йўналишдаги  ҳаракатланиб кетаётган  "Мерседес-Бенз" русумли автобусда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 14:01 да етиб бориб, ёнғин соат 14:08 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида автобуснинг мотор қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

"Ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори мутахассислар томонидан аниқланмоқда" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар