АсосийJamiyat

Озарбайжон билан ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик қилинади

'Озарбайжон билан ҳарбий соҳаларда ҳамкорлик қилинади'ning rasmi

Озарбайжон Республикаси билан ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик қилинади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда. 

Маълум қилинишича, Президент томонидан имзоланган қонунлар (ЎРҚ–834-сон, ЎРҚ–835-сон, 28.04.2023 й.) билан қуйидаги битимлар ратификация қилинди:

- Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь);

- Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь).

    Бошқа янгиликлар