АсосийJamiyat

Тошкентдаги кафеларнинг бирида мижозларнинг кўнглини овлаш учун қафасда олмахон сақланган

'Тошкентдаги кафеларнинг бирида мижозларнинг кўнглини овлаш учун қафасда олмахон сақланган'ning rasmi

ТТЗдаги кафеда қафасда олмахон сақланаётгани аниқланган. “Меҳр ва Оқибат” ҳайвонларни муҳофаза қилиш жамияти бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлигининг Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилган.

Табиат ресурслари вазирлигининг маълум қилишича, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ходимлари олмахон сақланаётган жойга бориб вазиятни ўрганишган. Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимида олмахон табиатга қўйиб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонларни, шу жумладан, олмахонларни тутиш ва сақлаш қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.

    Бошқа янгиликлар