АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари қаерда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

'Дам олиш кунлари қаерда қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Ўзгидромет шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Дам олиш кунлари мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳаво очиқ ва қуёшли бўлиши кутилмоқда. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Якшанба куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудлари бўйича шамол тезлиги 18-23 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи +28...+33 даража атрофида бўлади.

Пойтахтда бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат +28...+30 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар