АсосийJinoyat

Самарқандда фуқаронинг 6 бош қўйи бўғизлаб, учтасиз ўғирлаб кетилди. Ўғрилар қўй эгасига хат қолдирган

'Самарқандда фуқаронинг 6 бош қўйи бўғизлаб, учтасиз ўғирлаб кетилди. Ўғрилар қўй эгасига хат қолдирган'ning rasmi

Самарқандда фуқаронинг 6 бош қўйи бўғизлаб, хат ташлаб кетилгани айтилди. 

Вилоят ИИБ фуқаронинг қўйларини бўғизлаб кетилганлиги юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. 

Хабарда айтилишича, ушбу жиноятни содир этганларни аниқлаш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирлар вилоят ИИБ назоратига олинган.

Ма’лум бўлишича, 2023 йил 23 апрел куни Самарқанд тумани ИИБга Самарқанд тумани “Бадал” МФЙда яшовчи 1995 йилда туғилган Б.Ф. ариза билан мурожаат қилиб, жорий йил 21 апрел кунидан 22 апрел кунига ўтар кечаси туманнинг “Бадал” маҳалласи ҳудудида жойлашган ўзига  тегишли деҳқон хўжалиги ер майдонидаги қўйхонасига номаълум шахслар ғайриқонуний равишда кириб, қўйхонадаги 12 бош қўйларидан 6 донасини сўйиб, 3 донасини яширин равишда талон-торож қилганлигини билдириб, ушбу номаълум шахсларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 23.04.2023 йилда Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Ҳозирда айбдор шахсларни аниқлаш юзасидан ИИБ тезкор ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилмоқда. Тадбирлар вилоят ИИБтомонидан назоратга олинган.

    Бошқа янгиликлар