АсосийJamiyat

Тошкентда мактаб ўқувчисини “Lacetti“ уриб кетди

'Тошкентда мактаб ўқувчисини “Lacetti“ уриб кетди'ning rasmi

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида Лаcетти автомобили мактаб ўқувчисини уриб юборди. Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, 27 апрель куни соат 08:00 ларда Чилонзор тумани Сойбўйи кўчаси 168 - мактаб қаршисида 1999 йилда туғилган А.Э. Лаcетти русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, пиёда 168-мактабда таҳсил олувчи 2005 йилда туғилган Ш.Ж.ни уриб юборган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида пиёда Ш.Ж. тан жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек ушбу ҳудудда йўл транспорт ҳодисаларининг келгусида олдини олиш мақсадида ҳудудий баталион командири томонидан, йўл инфратузилмалари ўрганилмоқда.  

    Бошқа янгиликлар