АсосийJamiyat

“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча "Афросиёб" поезди ҳаракати йўлга қўйилди

'“Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида қўшимча "Афросиёб" поезди ҳаракати йўлга қўйилди'ning rasmi

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2023 йилнинг 28 апрель кунидан 1 май кунигача 767/768-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча 4 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, ушбу йўловчи поезддаги барча чипталар эркин савдога чиқарилган. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

767-сонли “Самарқанд — Тошкент” йўналиши

Самарқанд 11:09 — Тошкент 13:19

768-сонли “Тошкент — Самарқанд” йўналиши

Тошкент 13:40 — Самарқанд 15:48

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида қўйилган қўшимча йўловчи поездлар чипталари туристик фирмалар томонидан берилган аризаларни четлаб ўтган ҳолда барча чипталар эркин савдога чиқарилди.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин. Маълумот учун, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент-Қарши йўналишида қўшимча поездлар ҳаракати қўйилгани хабар қилинган эди. 

    Бошқа янгиликлар