Бош вазир Фумио Кисида бошчилигидаги Япония ҳукумати яқинлашиб келаётган G7 саммити якунида ядровий қуролсизланиш ва ядровий қуролларни тарқатмаслик муҳимлиги ҳақидаги ҳужжат қабул қилиниши тарафдори. Бу ҳақда zamon.uz хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, бу якуний коммюникедан алоҳида ҳужжат бўлади. Токио тегишли ташаббусни бошқа G7 давлатлари вакиллари билан ишчи даражада муҳокама қилмоқда. Шу йўл билан Япония халқаро ҳамжамиятга ядровий қуролсизланиш ва уни тарқатмаслик борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш зарурлиги ҳақида сигнал бермоқчи.
2023 йилда Япония G7'га раислик қилади, 19 майдан 21 майгача саммитга Хиросима шаҳри мезбонлик қилади.






