АсосийDunyo

Байден 2024 йилги сайловларда иштирок этишини расман эълон қилди

'Байден 2024 йилги сайловларда иштирок этишини расман эълон қилди'ning rasmi

АҚШ президенти Байден 2024 йилги сайловларда ўз номзодини қўйишини расман эълон қилди.

“Тўрт йил аввал президентликка номзодимни қўйганимда, биз Американинг руҳи учун курашаётганимизни ва ҳозир ҳам буни қиляпмиз, деган эдим. Энди тўхташ вақти эмас. Шунинг учун мен қайта сайланиш учун ўз номзодимни қўйяпман”, — деди президент.

Байден ўз номзодини янги сайловолди жамоаси эълон қилган видеомурожаатида эълон қилди. Унда у "унинг вазифаси Америка демократиясини ҳимоя қилиш" эканлигини таъкидлаган.

Байден 80 ёшда, у АҚШнинг энг кекса ёшдаги 46 президенти. 

 

    Бошқа янгиликлар