Татаристон раҳбари Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Ўзбекистон Республикасига келди.
Тошкент халқаро аэропортида уни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ва Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Малгинов кутиб олди.
Татаристон делегациясининг ташрифидан асосий мақсад “Иннопром. Марказий Осиё" тадбирда иштирок этишдан иборат.
70 га яқин компания қатнашаётган кўргазма мажмуасида Татаристон стенди ҳам ташкил этилган.
Рустам Миннихонов шунингдек, Жиззах шаҳридаги янги Тиббиёт таълими маркази ва Жиззах технопаркининг очилиш маросимига ташриф буюришни режалаштирилган.






