2023 йил июлидан Қозоғистонда тўрт кунлик иш ҳафтаси ўтилди, деб ёзади Tengrinews.kz “Uchet.kz”га таяниб.
1 июлдан бошлаб Меҳнат кодексига бундай ўзгартиришлар "Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижтимоий таъминот масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни билан киритилди.
Меҳнат кодексига мувофиқ, беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтаси, шунингдек, тўлиқ бўлмаган иш ҳафтаси (давомийлик томонларнинг келишуви билан белгиланади) назарда тутилган.






