Фарғонада ишчи ўзи кесаётган 18 метрли бункерлар остида қолиб, ҳалок бўлди.
Қўқон шаҳридаги МЧЖ раҳбари фуқаро Йни ёлланма ишчи сифатида ишга қабул қилган. У "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг талабларини бузиб, уни технологик қурилмалар ва улар билан боғлиқ конструкциялар монтажчиси вазифасига тайинлаган.
Шунингдек, ходимни шартнома асосида йирик заводлардан бирининг ишлаб чиқариш цехидаги тайёр маҳсулотларни қадоқлаш омборига демонтаж ишларини бажариш учун жалб этган. Ходим иш жараёнида хавфсизлик қоидаларига амал қилмаган ҳолда, баландлиги 18 метр бўлган учта қадоқлаш бункерининг таянч қисмларини безак ёрдамида кесган вақтда бункерлар қулаб тушган. Қурилманинг остида қолган ходим ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Жиноят иши Қўқон судида судланувчи айбига тўлиқ иқрорлигини, жабрланувчининг оила аъзоларига моддий ёрдам кўрсатгани, марҳумнинг дафн маросимларини ўтказгани, унинг рафиқаси ҳисоб рақамига кўп миқдорда пул қўйгани ва бошқа жиҳатларни инобатга олиб, суддан енгиллик сўраган.
Суд раиси айбдор қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмагани, нафақа ёшидалиги, етказилган зарар тўлиқ қопланиб, жабрланувчининг қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлиги инобатга олиниб, жарима жазоси тайинланганини маълум қилди.






