Кўрилаётган чоралар натижасида ҳафта охирларига бориб водий вилоятларидаги газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиб бориши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Шу боис, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.
"Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа обектлари (иссиқлик электр стансиялар, шифохоналар, мактабгача ва мактаб ҳамда олий таълим муассасалари ва бошқалар)ни электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарур ҳисобланганлиги сабабли АГТКШлар фаолиятига мажбурий чекловлар киритилган Қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун АГТКШлари қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритиб боради" дейилади хабарда.
16.02.2023 01:18
Ҳафта охирига келиб водийда “газ заправка”лар фаолияти тикланиши мумкин






