АсосийJamiyat

Тахтақорача довонида махсус – тактик ўқув машқи ўтказилди

'Тахтақорача довонида махсус – тактик ўқув машқи ўтказилди'ning rasmi

Куни кеча "Тошкент-Термиз" магистраль йўлининг бир қисми бўлган Тахтақорача довонида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Хабарга кўра, тадбир уч босқичда бўлиб ўтди. Ўқув машқининг ғоясига кўра, ёнғин-қутқарув гуруҳи кўчки остида қолиб кетган бир нечта фуқароларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиб, уларга биринчи ёрдам кўрсатадилар.

Шунингдек, машқ давомида қутқарувчилар автоҳалокат натижасида автобусда юзага келган ёнғинни тезда бартараф этиб, йўловчиларни ўз вақтида эвакуация қилишган. Тадбирнинг сўнги учинчи қисмида махсус техникалар йўлнинг қорли қисмини тозалади.

Махсус-тактик ўқув машқи давомида 30 га яқин техника ва ФВДТ хизматларининг турли тузилмаларидан 130 нафардан ортиқ мутахассислар жалб қилинди.

    Бошқа янгиликлар