Давлатимиз раҳбари топшириғи, ҳукумат қарорига кўра чин етим ёки ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга турар жойлар бериш амалиёти доирасида Сирдарёда ҳам ижобий ишлар олиб борилмоқда. Бундай тоифадаги ёшларга 18 ёшга тўлганида кўп квартирали уйлардан бир хонали, агарда оила қурган бўлса, икки хонали квартира ажратиш кўзда тутилган.
Янгиер шаҳрида шундай ёшлардан уч нафарига хонадон калитлари тантанали равишда топширилди.
«Ҳар ким ўз шахсий уйи бўлишини хоҳлайди. Болалар уйида тарбияланган вақтимизда буни орзу қилардик. Орзуларимизни амалга оширган Президентимизга мингдан-минг раҳмат! Бу оталарча меҳрни Ватанимизга хизматимиз билан қайтарамиз!»






