АсосийJinoyat

Фарғонада маст эркак ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди (Видео)

'Фарғонада маст эркак ўз хотинини пичоқлаб ўлдирди (Видео)'ning rasmi

Фарғона вилояти Бувайда туманида спиртли ичимлик таъсирида бўлган эркак ўз хотинининг қотилига айланди.

 

Оилавий низо туфайли аёл ўз онасининг уйига аразлаб кетади. Эркак қайинонасининг хонадонига маст ҳолатда боради ва турмуш ўртоғи билан ўзаро жанжаллашиб қолади.  Ғазабланган эркак рафиқасининг кўкрак қисмига ошхона пичоғи билан бир маротаба уради. Олган оғир тан жароҳати туфайли аёл воқеа жойида вафот этади. 

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

    Бошқа янгиликлар