АсосийJamiyat

Наманганда бир-бирига туташ иккита хонадон ёниб кетди

'Наманганда бир-бирига туташ иккита хонадон ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 29 ноябр куни соат 03-30ларда Тўрақўрғон туман Шахидон Махалла фуқаролар йиғини Шахидон кўчаси 48-уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда. 

Хабарга кўра, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган ва соат 03-40да ёнғин жойи ўраб олинган. Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 200 кв.метр жойи,  уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли хужжатлари ҳамда қўшниси хўжалик уйининг том қисмидан  50 кв. метр жойи ёниб ёниб зарарланган.

Содир бўлган ёнғин Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 04-35да ўчирилган.  

Тезкор ҳаракат натижасида Тўрақўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини ёнғин-қутқарувчилари томонидан 300 кв.метр жойи сақлаб қолинди.

 

 

    Бошқа янгиликлар