Косово ва Метохия шаҳарларидан бўлган ўқувчиларни олиб кетаётган мактаб автобусига ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Сербия миллий телевиденияси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужум ортидан 3 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди. Улар касалхонада оғир аҳволда экани айтилмоқда.
Ўқувчилар 17 ва 18 ёшларда бўлган ҳамда автобус ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Воқеа Голожане қишлоқчасида содир этилган.






