АсосийJamiyat

Ўзбекистон делегацияси Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатади

'Ўзбекистон делегацияси Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатади'ning rasmi

2021 йил 28 ноябрь куни Қирғиз Республикасида бўлиб ўтадиган парламент сайловларини кузатиш учун Ўзбекистон МСК раиси бошчилигидаги делегация Қирғиз Республикасига боради

Қайд этилишича, делегация таркибидан Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари ҳамда бир қатор ташкилотлардан 47 нафар вакил  ўрин олган. Улар Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши, шунингдек ЕХҲТ ДИИҲБ кузатув миссиялари таркибида сайловларни мониторинг қилади.

Таъкидланишича, Қирғиз Республикаси Сайлов ва референдумларни ўтказиш бўйича марказий комиссияси томонидан мингга яқин халқаро кузатувчилар аккредитациядан ўтказилган. Сайловларни халқаро ташкилотлардан ташқари хорижий давлатларнинг сайлов органлари хусусан, Озарбайжон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Малдив ороллари, Молдова, Россия, Руминия, Тожикистон, Туркия, Украина ва Ўзбекистондан вакиллар кузатиб боради.

"Халқаро кузатувчининг ваколат муддати у аккредитация қилинган кундан бошланади ва сайлов натижалари эълон қилинган кунида тугайди. Халқаро кузатувчилар исталган сайлов участкаси ва сайлов комиссиясида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга",-дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар