АсосийJamiyat

Бу гал Дубайдаги иш сафаримда менга кичкинтойим Шавкатжон ҳамроҳлик қиляпти — Саида Мирзиёева

'Бу гал Дубайдаги иш сафаримда менга кичкинтойим Шавкатжон ҳамроҳлик қиляпти — Саида Мирзиёева'ning rasmi

Шавкат Мирзиёевнинг қизи Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали айни ақтда Дубайда эканлиги ва унинг бу галги сафарида ўғли Шавкатжон ҳамроҳлиқ қилаётганини айтди.

"Шу кунларда иш жадвалим жуда тиғиз. Сафарлар, учрашувлар, форум ва конференциялар — ҳозир кўплаб муҳим лойиҳаларнинг тақдири ҳал бўлаётган пайт",-дейди Саида Мирзиёева.

"Фарзандлардан кўп вақтга узоқлашмасликнинг ягона йўли — уларни таътилга чиққанларида ўзим билан бирга олиб кетиш. Бу гал Дубайдаги иш сафаримда менга сабрли кичкинтойим Шавкатжон ҳамроҳлик қиляпти. Мана шу бир неча кунга жуда кўп ишлар режалаштирилган, кетма-кет тадбир. Шунга қарамай, озгина бўш қолдим дегунча, вақтни бирга ўтказяпмиз. Тинимсиз ишлайдиган ота-онани соғиниш нима эканини яхши биламан",-дейди у ўзи ҳам дадасини ҳар доим соғинишини айтиб.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дубайдаги EXPO кўргазмасида иштирок этаётган Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёеванинг суратларини улашган эдик.

    Бошқа янгиликлар