АсосийDunyo

Кариблик аёл коинотга парвоз учун иккита чипта ютиб олди

'Кариблик аёл коинотга парвоз учун иккита чипта ютиб олди'ning rasmi

Кариб денгизидаги Антигуа ва Барбуда орол штатида яшовчи фуқаро суборбитал парвоз учун иккита чипта ютиб олди. У Виргин Галастис кемасида коинотга учади. Бу ҳақда The Verge'га таяниб ёзди Zamon.uz нашри.

Аёл Кариб денгизидан космосга чиққан дунёдаги биринчи одамга айланади. У ҳар доим коинотда бўлишни орзу қилган. Аёлнинг қўшимча қилишича, у астрофизикани ўқиётган қизини ўзи билан парвозга олиб чиқишга умид қилмоқда.

Парвоз аниқ қачон амалга ошиши ҳозирча номаълум.

Лотерея 1,7 миллион доллар йиғиш учун ўтказилди, ундан тушган маблағ коинотни тадқиқ қилишда инклюзив келажак учун астронавтларни тайёрлаш дастурига сарфланиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар