«Милан» бош мураббий Стефано Пиоли билан шартнома муддатини узайтирганини расман эълон қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
56 ёшли мутахассиси 2023 йилнинг ёзига қадар мўжалланган шартномага имзо чекди. Янгиланган шартномага кўра, Пиоли йилига 3,5 миллион евро маош олади.
Маълумот учун, Пиоли 2019 йилдан буён «Милан» клубини бошқариб келмоқда. Натижаларга қараб, клуб Стефано билан шартнома муддатини узайтириши мумкин.






