Швейцариянинг Цюрих шаҳрида ЖЧ-2022 Европа саралаш босқичи плей-офф босқичига қура ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур босқичда 12та терма жамоа иштирок этади. Шундан учта терма жамоа келгуси йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, ярим финал баҳслари 2022 йил 24 мартда, финал эса 29 март санасида бўлиб ўтади.
Қуйида жуфтликлар билан танишинг:
1. Шотландия – Украина
Уэль – Австрия
2. Россия – Польша
Швеция – Чехия
3. Италия – Шимолий Македония
Португалия – Туркия






