Тошкентнинг “Пахтакор” клуби собиқ бош мураббийи Шота Арвеладзе тез орада Англияда иш бошлаши мумкин. Бу ҳақда Championat.asia хабар берди.
Манбада айтилишича, грузиялик мутахассис Англия Чемпионшипи вакили “Халл Сити”да иш бошлаши мумкин. У мазкур клубни бошқариш учун асосий номзодлардан бири ҳисобланади.
Арвеладзе 2020 йилнинг якунида “Пахтакор”ни тарк этганидан буён бирорта жамоада кўриниш бергани йўқ.






