АсосийIqtisodiyot

Россия банки раисининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди

'Россия банки раисининг ўринбосари билан учрашув бўлиб ўтди'ning rasmi

Марказий банкда Россия банки раисининг ўринбосари Михаил Алексеев билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида меҳмон сўнгги йилларда Россия Федерациясида пул муомаласининг асосий кўрсаткичларини тақдим этди. Хусусан, Россияда чиқарилаётган пул маблағлари ва тангалар сони йил сайин ортиб бораётгани қайд этилди.

 Шу билан бирга, М.Алексеев Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг пул белгиларини муомалага чиқариш борасидаги ютуқларини алоҳида таъкидлаб, мавжуд купюралар дизайнини юқори баҳолади.

Мулоқот якунида томонлар муҳокама қилинган масалалар юзасидан тажриба алмашишдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.

    Бошқа янгиликлар