Бугун, 26 ноябр соат 20:00 дан бошлаб “Ўзбекнефтгаз” шохобчаларида АИ-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқарилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Бензин тақчиллигининг олдини олиш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Товар хом-ашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида чора-тадбир ишлаб чиқилган. Натижада “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда соат 20:00дан буён АИ-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан сотувга чиқариладиган бўлди. Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин бўлиши таъминланади”, – дейилади расмий хабарда.






