АсосийSport

​АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. БУГУН 18-ТУР БОШЛАНАДИ

'​АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. БУГУН 18-ТУР БОШЛАНАДИ'ning rasmi

Англия Премьер-лигасининг 18-турига бугун старт берилади.

Ушбу турни “Лестер” – “Кристал Пелас” учрашуви очиб беради. Сўнгги турларда мазмунли ўйин намойиш қилаётган Рой Хожсон шогирдлари “тулкилар”га қарши баҳс юритадилар.

Кетма-кет очко йўқотишлар натижасида еттинчи поғонага тушиб кетган “Арсенал” бу турда “Ньюкасл” тўсиғидан ўтишга уриниб кўради. “Челси” эса Лондонда “Саутгемптон” билан масалага ойдинлик киритади.

“Ливерпуль” клуби “Борнмут” майдонига сафар қилса, “Сток Сити” ўзида “Вест Хэм”ни қабул қилади. Ушбу мавсум АПЛда ҳали бирор марта мағлубият аламини тотиб кўрмаган Пеп Гвардиола шогирдлари ўз майдонида “Тоттенхэм”ни меҳмон қиладилар.

“Манчестер Юнайтед” клуби “Вест Бромвич”га қарши баҳс юритса, турни “Эвертон” – “Суонси” учрашуви якунлаб беради.

uff.uz Англия чемпионати, 18-тур тақвими билан таништирди:

    Бошқа янгиликлар