Мукофот Конституциямизнинг 25 йиллиги арафасида топширилди. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳақда шундай ёзади:
“Куни кеча юртимизнинг Бош Қомуси-Конституциямизнинг 25 йиллик шодиёналари арафасида менга "Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист" унвони берилди. Қорақалпоқ ахли ва мутассаддиларига бу ишонч, бу мукофот учун чин дилдан миннатдорчилигимни изхор этаман. Танамда кучим, шижоатим бор экан, юртим равнақига, санъатига, асл миллий қадрятларидан саналмиш фольклорига ўз хиссамни қўшишда давом этаман! Раҳмат сизга азизларим!!!”

Хонандага бунга қадар 2008 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвони берилган эди.






