Зарур масаллиқлар: 500 гр. творог, 50 мл. сметана, 50 гр. майиз, 2 дона тухум, туз, 1 дона олма, 3 ош қошиқдан шакар ва ун, долчин.
Тайёрланиши: 1. Творог, сметана, шакар, туз ва унни аралаштиринг. 15-20 дақиқа қолдиринг.
2. Тухумни кўпиртириб, творогли аралашмани қўшинг. Сўнгра майиз солинг.
3. Ёғланган қолипга солиб, майдаланган олмаларни творогли тоблама устига жойланг-да, долчин сепинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 40 дақиқада пишади.
Тайёрлаши вақти: 1 соат.
6 кишилик.
Манба: “SUG‘DIYONA” газетаси






