12.11.2013 09:24
Патруль хизматига 30 та янги «Нексия-2» автомашиналари топширилди
Мазкур автоуловлар патрул-пост хизмати ходимлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, кези келганда содир этилган жиноятларни “иссиғида” фош этиш, жиноятчиларни қўлга олишда енгиллик, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида муваффақиятларга замин яратиш мақсадларида хазмат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати [url=http://www.mvd.uz/uz/]хабар беради.
Вилоят ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи, подполковник М. Соттиев автомашина калитларини ходимларга топширди ва янада фидойилик билан хизмат қилиш, автомашиналарни кўз қорачиғидай асраш лозимлигини таъкидлади.





