АсосийЖамият

Ўзбекистон аэропортларидан Яқин Шарққа парвозлар вақтинча тўхтатилди

Яқин Шарқдаги кескин вазият сабаб қатор давлатларга амалга ошириладиган авиақатновлар вақтинча бекор қилинди. Чекловлар муддати ҳозирча очиқланмаган.

'Ўзбекистон аэропортларидан Яқин Шарққа парвозлар вақтинча тўхтатилди'ning rasmi

"Uzbekistan Airports" маълум қилишича, барча резидент ва норезидент авиакомпаниялар Ўзбекистон аэропортларидан Saudi Arabia, United Arab Emirates, Qatar, Iran, Kuwaitҳамда Israel аэропортларига амалга ошириладиган парвозларни вақтинча тўхтатиб туради. Чеклов қачонгача амал қилишига аниқлик киритилмаган.

Айни пайтда авиакомпаниялар 2026 йил 28 февралгача мазкур йўналишларга жўнаб кетган йўловчиларни Ўзбекистонга қайтариш мақсадида махсус рейсларни амалга оширмоқда. Ушбу парвозлар ҳақидаги маълумотларни авиакомпанияларнинг ваколатхоналари орқали аниқлаштириш мумкин.

28 феврал куни United States ва Israel томонидан Iran ҳудудига ҳаво зарбалари бошланганидан сўнг Эрон ҳаво ҳудуди ёпилган эди. 1 март куни эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда туроператорлар томонидан ташкил этилаётган умра сафарлари ҳам вақтинча кечиктирилди.

Минтақадаги вазият ҳозирча кескинлигича сақланмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шериклигини чуқурлаштиради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:36

    Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шериклигини чуқурлаштиради

    Ташқи ишлар вазири ўринбосари мамлакатимиздаги Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Жонатан Ҳеник билан учрашди.

    'Тошкентда 2 тезкор ходимга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:13

    Тошкентда 2 тезкор ходимга жиноят иши қўзғатилди

    Тошкент шаҳар ИИББнинг 2 нафар тезкор ходими ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда пора талаб қилиши ва ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

    'Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:19

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Марказий банк 4 мартдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

    '13 ўзбекистонлик Эрондан олиб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:11

    13 ўзбекистонлик Эрондан олиб чиқилди

    Фуқаролар Туркманистон орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

    '8 мартда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:47

    8 мартда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

    Бу йил Халқаро хотин-қизлар куни якшанбага тўғри келиши муносабати билан дам олиш куни кўчирилади.

    'Ўзбекистонда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:04

    Ўзбекистонда 13-14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

    Рамазон ойи муносабати билан юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади.