1

Дунёдаги энг кўп фарзандли она топилди

ДУНЁ 29.04.2019, 10:03
Дунёдаги энг кўп фарзандли она топилди

Угандада дунёдаги энг кўп фарзандли она топилди, деб хабар бермоқда РИА новости нашри.

Мариам Набатанзи ўзининг 39 ёшида 38 нафар фарзандни вояга етказмоқда.

Аёл йилига камида бир нафардан фарзанд кўраверган. Ўзиниг илк фарзандини эса 13 ёшида дунёга келтирган. Қолаверса, у беш марта эгизакларни, тўрт марта учтали эгизак ва беш марта тўрттали эгизакларни туққан.

Бутун бошли оила қаҳва плантацияси ёнидаги қишлоқда яшашади. Бундан уч йил аввал уларни оталари ташлаб кетган, эндиликда Мариамнинг бир ўзи фарзандларини оёққа турғизмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1