1

Тарихий воқеа: Имомали Раҳмон Роғун ГЭСини ишга туширди

ДУНЁ 16.11.2018, 16:46
Тарихий воқеа: Имомали Раҳмон Роғун ГЭСини ишга туширди

Тожикистон президенти Имомали Раҳман Роғун ГЭСини ишга туширди, деб хабар қилди Sputnik.

Тантанали очилиш маросимида қўшни давлатлар вакиллари қатнашди, хусусан CASA-1000 лойиҳаси давлат аъзолари, халқаро ташкилотлар, хорижий давлат ваколатхоналари ва 30 та етакчи хорижий ОАВлар.

Роғун ГЭС қурилиши 1976 йилда бошланган.

Роғун гидроэлектростанцияси – Вахш дарёсидаги 9-чи каскада ГЭС ҳисобланади. У Душанбедан 110 км шарқда жойлашган. ГЭС лойиҳаси бўйича у 6 та агрегатдан иборат, ҳар бирининг қуввати 600 МВтни ташкил қилади.

Станция тош тўғонининг баландлиги 335 метрни ташкил қилади. У дунёда бундай турдаги ГЭСлар орасида энг баланд бўлади. Лойиҳа бўйича станция қуввати 3600 МВт ташкил қилиб, у Марказий Осиёда энг йирик ГЭС бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1