Тошкентга Жан-Клод Ван Даммнинг келишига доир хабарларига ойдинлик киритилди

ЖАМИЯТ 05.07.2017, 12:32
Тошкентга Жан-Клод Ван Даммнинг келишига доир хабарларига ойдинлик киритилди

Куни кеча Ўзбекистон пенчак силак спорти тарихида илк бор Тошкентда профессионал Mixed Silat бўйича халкаро турнир ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Тадбир ташкилотчилари мазкур тадбирга Голливуд юлдузи Жан Клод Ван Дамм, аралаш қоидалар бўйича афсонавий спортчи Федор Емельяненко, Жефф Монсон ва бошка жаҳон юлдузлари ташриф буюриши юзасидан баёнот беришди.

Ушбу турнир Ўзбекистон пенчак силат федерацияси ҳамда Sunrise Entertainment агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

Маълум қилинишича, тадбирни ўтказиш масаласида ҳозирда Давлат спорт қўмитасига тегишли ҳужжатлар тақдим этилган. Ҳужжатлар кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан тегишли руҳсат олинганидан сўнг тадбирнинг ўтказилиши аниқ бўлади ҳамда журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилади.

9 сентябрь куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган International Sport Shou кечасида дунёнинг ҳамда Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган спортчилари ўртасида Mixed Silat (пенчак силатнинг профессионл жанг тури) бўйича жанг ташкил этилади.

Ташкилотчилар расмий маълумотларни Darakchi.Uz орқали эълон қилишни ваъда қилишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1