Давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов кутиб олди, деб ёзади ЎзА.
Туркманбоши халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Туркманбоши шаҳрида ўтадиган учрашув ва музокаралар Президентимизнинг жорий йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи доирасида ўтган олий даражадаги мулоқотнинг мантиқий давоми бўлиб, уларда мамлакатларимиз ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинади, минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар якунида турли соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ҳукуматлараро, идоралараро ва бошқа қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Мамлакатларимиз ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли тижорат шартнома ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Орол фожиасидан энг кўп зарар кўрган ҳудудларидан келган бир гуруҳ болалар дам олаётган "Аваза" миллий сайёҳлик зонасига ҳам ташриф буюради.
04.02.2023, 11:49
Туркманистон президенти Ўзбекистонни дўстона ва биродарлик билан қўллаб-қувватлаш мақсадида суюлтирилган газни Ўзбекистонга бепул ўтказиш бўйича фармон имзолади. Бу ҳақдаги хабар мамлакат ҳукумати порталида эълон қилинди. Маълум...23.01.2023, 12:13
Сал аввал аномал совуқ туфайли 12 январда қўшни мамлакатнинг табиий газ қазиб чиқариш конларида юзага келган авариявий ҳолат Туркманистондан табиий газ импортининг тўлиқ тўхташига сабаб...21.10.2022, 13:45
Туркманистонга расмий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу мамлакат Парламентининг юқори палатаси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди, дея хабар бермоқда Прехидент матбуот хизмати. Давлатимиз раҳбари...21.10.2022, 11:35
Туркманистонда олий даражадаги музокаралар якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Дастлаб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон...