АсосийJamiyat

Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди

'Шавкат Мирзиёев Россия Президентига ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Санкт-Петербург метросида юз берган портлаш муносабати билан ҳамдардлик билдирди, дея хабар беради ЎзА.

Россия Федерацияси Президенти

Владимир Путин Жаноби Олийларига

Муҳтарам Владимир Владимирович!

Санкт-Петербург метросида рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар мени чуқур қайғуга солди.

Менинг чуқур таъзиямни қабул қилгайсиз. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига менинг чуқур ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман.

Қайғу билан,

Шавкат МИРЗИЁЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Бошқа янгиликлар