АсосийDunyo

​Қозоғистонда ҳарбий ўқув машғулоти пайтидаги қор кўчиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

'​Қозоғистонда ҳарбий ўқув машғулоти пайтидаги қор кўчиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказилаётганда қор кўчиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

“Кўксой дарасида ҳарбий хизматчиларга ҳарбий тайёргарлик бўйича режали машғулотлар ўтказилаётганда кутилмаганда қор кўчди. Қозоғистон республикаси ИИВ томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда”, деб хабар берилди Қозоғистон республикаси Мудофаа вазирлигининг сайтида. Ҳозирча кўчкининг тагида яна қанча одам борлиги номаълум. Айни пайтда мамлакат бош қўмондони раҳбарлигидаги тезкор штаб тузилди.

    Бошқа янгиликлар