Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида жойлашган бозорда йирик ёнғин содир бўлганди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати бозорда ёниб кетган дўконлар 15 кунда қайта қуриб берилишини маълум қилди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот котибининг маълум қилишича, қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланади ва бунинг учун етарли қурувчилар жалб этилади. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан умуман пул олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади.
“Вилоят ҳокимлиги қурилиш ишлари 15 кун муддатда якунланишини, бунинг учун етарли қурувчиларнинг жалб этилишини таъминлайди ва назоратга олади. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлардан ҳеч қандай маблағ олинмайди. Барча ишлар бозор маъмурияти ҳисобидан амалга оширилади, бунинг учун маъмуриятга етарли банк кредити тақдим этиладиган бўлди”, — дейди вилоят матбуот котиби Дилмурод Жумабаев.
Қайд этилишича, ҳозирда зарар миқдорини аниқлаш ишлари давом этмоқда.






