1

Қидирувдаги шахсдан 17 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

ЖАМИЯТ 23.09.2019, 15:55
Қидирувдаги шахсдан 17 миллион сўмлик солиқ қарздорлиги ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида,Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 02.04.2019 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор М.Жўраевдан ундирувчи Юнусобод туман ДСИ фойдасига 17 млн. 518 минг сўмлик солиқ қарзи хамда давлат фойдасига 202.730 сўм давлат божи ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича фуқаро М.Жўраев белгиланган муддатда ихтиёрий равишда давлат ижрочисини қонуний талабларини бажармаган.

Почта орқали юборилган чақирув қоғозларига жавоб олинмаганидан кейин давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг яшаш манзилига чиқилгандаижро хужжатида кўрсатилган манзилда яшамаслиги аниқланган.Қарздор М.Жўраевни топиш имкони бўлмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қарздорга нисбатан 19.09.2019 йилда қидирув эьлон қилинган.

Қидирув бўйича инспектор томонидан олиб борилган тезкор қидирув чора тадбирлари натижасида қарздор М.Жўраев топилиб, бўлимга келиниши таьминланди.

Қарздорга нисбатан ҳуқуқий тушунтириш ишлари натижасида Юнусобод туман ДСИ фойдасига 17 млн. 518 минг сўмлик солиқ қарзи ундирилди. Қарздорга нисбатан бундан кейин тўловларни ўз вақтида тўлаб бориши тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1