1

Собиқ "Чорсу" меҳмонхонаси қайта сотувга қўйилди

ЖАМИЯТ 23.09.2019, 12:31
Собиқ "Чорсу" меҳмонхонаси  қайта сотувга қўйилди

Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 774-сонли қарорига мувофиқ собиқ «Чорсу» меҳмонхона комплекси қайта сотувга қўйилди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.

Собиқ "Чорсу" меҳмонхона мажмуаси қуйидаги шартлар асосида сотилади:

  • E-ijro auksion электрон савдо майдончаси орқали 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда;
  • аукцион босқичи 100 миллион;
  • аукцион савдоларида қатнашиш учун талабгор шахсий кабинетини ва шахсий ҳисоб рақамини очиши учун «e-auksion.uz» сайтидан рўйхатдан ўтиши;
  • аукцион савдоларда қатнашиш учун талабгор белгиланган инвестиция суммасининг 5 фоизидан кам бўлмаган миқдорида шахсий кабинетдаги ҳисоб рақамини тўлдириши ва объект учун белгиланган лот рақамига ариза бериши (бунда, савдо ғолиби томонидан шартнома тузилиши рад этилган тақдирда закалат суммаси қайтарилмайди);
  • объектни сотиб олиш бўйича ғолиб бўлган инвестор олди-сотди шартномаси тузилгунга қадар белгиланган тартибда инвестиция миқдорининг камида 10 фоизи (2,5 миллион АҚШ долларига тенг) миқдоридаги маблағни ўзининг хизмат кўрсатувчи банкида алоҳида ҳисоб рақами очган ҳолда жойлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (тегишли тижорат банкдан маълумотнома) ҳамда ушбу маблағларни инвестиция киритиш учун фойдаланиш бўйича кафолат хатини тақдим этиши лозим.

Электрон онлайн аукцион савдолари 21 октябрь куни соат 09:00 да бошланади.

Электрон онлайн аукцион савдоларга аризаларни қабул қилиш аукцион ўтқазиш тўғрисидаги хабарнома эълон қилинган кундан бошланади ва савдо кунидан 1,5 кун олдин 13:00 да тугайди.

Агар аукцион савдолари бўлиб ўтмаган деб топилса, такрорий танлов савдолари ҳар 15 иш кунида бир марта ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, 12 йилдан буён вайрона аҳволда бўлган «Чорсу» меҳмонхонаси 2019 йили ишга туширилиши ҳақида ўтган йилнинг май ойида хабар берилганди. "Чорсу" меҳмонхонасини реконструкция қилиш ишлари билан туркиялик инвестор Ахмет Демир шуғулланаётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ, Ахмет Демир меҳмонхонани реконструкция қилиш ишлари суст кетишида Тошкент шаҳар ҳокимлигини айблаган, туркиялик ишбилармоннинг мазкур эътирозларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари жавоб қайтарганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1