«Бухоро» темирйўл вокзалида шартли террорчилар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 23.09.2019, 09:35
«Бухоро» темирйўл вокзалида шартли террорчилар қўлга олинди

Ўзбекистон Миллий гвардияси, Бухоро вилояти ИИБ, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида 21 сентябрь куни соат 07:00 да "Бухоро" темирйўл вокзалида махсус тактик амалий ўқув машғулоти ўтказилди.

Ўқув машғулот темирйўл вокзалида «Бухоро—Қарши» йўналишидаги поезд вагонида уюштирилди. Жараёнда шартли террорчилар томонидан бир неча йўловчи асирга олинди.


— Бу галги ўқув машғулотда соҳа ходимларининг ҳар қандай фавқулодда вазиятларга тайёр туриш, террористик ҳаракатларни содир этмоқчи бўлган шартли жангариларни қўлга олиш ва уларни зарарсизлантириш учун жанговар шайлик даражаси оширилди. Барча ҳуқуқ-тартибот органларининг профессионал даражадаги тайёргарлиги намоён бўлди, — деди ўқув-машғулот давомида ДХХ ходими «Дарё» мухбирига берган интервьюсида.


Ўқув машғулоти орқали вилоят ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда, нафақат шахсий таркибнинг белгиланган вазифа ва топшириқларни бажариши, балки одамлар сергаклиги ва аҳоли ҳушёрлигини ошириш тажрибаси кўзланган.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1