"Қўқон шамоли" тарихий бадиий фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

МАДАНИЯТ 23.09.2019, 08:58
"Қўқон шамоли" тарихий бадиий фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди

Маълумот ўрнида: Фильм Қўқон хонлигининг ХVIII аср охири — ХIХ аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳамда адабий муҳити, ўша давр чигалликлари ҳақида бўлиб, асосан Қўқон хони Умархон ҳамда шоира Нодирабегим ҳаётидан ҳикоя қилади.

21 сентябрь куни "Зарафшон" мажмуасидаги медиа-холлида фильмнинг ОАВ вакиллари учун ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Шунингдек намойишда кино санъатининг вакиллари ҳам иштирок этишди.

Тақдимотни "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухаликов ўз нутқи билан очиб берди.


"Дилшоҳ" киностудияси ва режиссёр Дилмурод Масаидов томонидан суратга олинган "Қўқон шамоли" тарихий бадиий фильмнинг намойиши ўша куни тамошабинларни яна бир бор ўтмиш саҳнасига олиб кирди, десак муболаға бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, "Қўқон шамоли"номли тарихий фильмида Нодирабегим ролида ёш актриса Райҳон Асатова, Амир Умархон ролида актёр Илҳом Бердиев, Олимхон ролида эса актёр Бобур Йўлдошевни кўриш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1