1

Зарарни вақтида тўламаслик, жиноий жавобгарликка олиб келади

ЖИНОЯТ 21.09.2019, 17:22
Зарарни вақтида тўламаслик, жиноий жавобгарликка олиб келади

МИБ Янгийўл туман бўлими тезкор ходимлари томонидан туманда фаолият юритадиган савдо дўкони текширилганда, истеъмолчи электр энергия ҳисобдони, тегишли тартибда Янгийўл ТЭТК рўйхатидан ўтказилмасдан, ноқонуний равишда фойдаланиб келаётганлиги аниқланган ва ҳолат юзасидан электр энергиядан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилган.

Аниқланган ҳуқуқбузарлик натижасида МЧЖнинг, таъминотчи корхонага етказилган зарар миқдори 42.111.806 сўмни ташкил қилган.

Ҳуқуқбузарга етказилган зарарни ихтиёрий равишда ўз хоҳиши билан тўлаш учун қонунда белгиланган бир ойлик муддат берилишига қарамасдан МЧЖ раҳбари А.Қўчқоров бу пулларни тўламаган.

Натижада, савдо дўкон эгасига нисбатан Ўз. Рес. Жиноят кодексининг 185-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1