Фоторепортаж: Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари “Ҳумо арена”да (Фото)

ЖАМИЯТ 21.09.2019, 10:08
Теглар: Фото
Фоторепортаж: Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари “Ҳумо арена”да (Фото)

Тошкент шаҳридаги муҳташам “Ҳумо арена” мажмуасида “Ватанга қасамёд” матни моҳиятини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида “Ўзбекистон Республикасига садоқат билан хизмат қиламан!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли маданият ва санъат усталари, Қуролли Кучлар фахрийлари билан бир қаторда Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси, Тошкент гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм, муассасалар ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари, курсантлар, мактаб ўқувчилари ва чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунининг 3-моддасига мувофиқ, “Ватанга қасамёд” матни мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш орқали ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавиятини юксалтириш
ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Мажид Умаров, мазкур кенгаш аъзоси, кинорежиссёр Ҳилол Насимов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Нодир Жонузоқ ва бошқалар “Ватанга қасамёд” матни янада такомиллашиб, мазмунан бойиганини алоҳида таъкидлади.

Мудофаа вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли концерт дастури билан иштирок этди.

Қуролли Кучлар академияси курсантлари “Ватанга қасамёд” матнини ўқиб эшиттиргач, академиянинг фахрий қоровул ва ҳарбий оркестр жамоалари ўзига хос кўргазмали чиқишларни намойиш этди. Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари қўл жанги усуллари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Шарҳлар

Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Вайрон бўлган уйлар, жароҳат олган одамлар ва уларга ёрдам бераётган ходимлар… Сергелида отган машъум тонг (фотожамланма)

29.09.2023, 00:10

Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган...
Биринчи қор оғушидаги Тошкент (фоторепортаж)

05.12.2022, 20:26

"Ўзгидромет" башорат қилганидек, Ўзбекистонда қиш 1 декабрдан кириб келди. Дам олиш кунлари республикада ҳаво ҳарорати кескин тушиб, Нукусда -17 даражани, куни кеча Навоий вилоятида эса...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1