1

Визанинг янги — Investment visa тури жорий этилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 20.09.2019, 16:52
Визанинг янги — Investment visa тури жорий этилмоқда

Уч йиллик «инвестор визаси» жорий этилмоқда. У Ўзбекистонга 1,7 млрд сўмдан (183,1 минг доллар) ортиқ сармоя киритган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади.

Президентнинг 19 сентябрдаги фармони билан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча кириш визалари тоифаларини жорий этиш рўйхатига қўшимча киритилди, дея хабар қилди Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Киритилган қўшимчага кўра, рўйхатда мавжуд бўлган «Vatandosh», «Student visa», «Academic visa», «Medical visa», «Piligrim visa» лар қаторига энди «Investment visa» ҳам қўшилади.

«Investment visa» — Ўзбекистон иқтисодиётига белгиланган БҲМнинг 8500 баравари миқдорида (1,723 млрд сўм, ёки жорий курс бўйича 183,1 минг доллар) инвестиция киритган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга расмийлаштирилади.

Ушбу визанинг амал килиш муддати уч йил.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1