“Қишлоқ қурилиш банк” 18460 нафар оилага микрокредит ажратди

ИҚТИСОДИЁТ 20.09.2019, 16:11
“Қишлоқ қурилиш банк” 18460 нафар оилага микрокредит ажратди

2019 йил 18-сентябрь куни “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.Унда оммавий ахборот воситалари вакилларига банк фаолиятида бу йўналишда эришилаётган натижалар бўйича маълумотлар берилди.

Ўтган даврда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида, банк марказий идорасида Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш махсус бошқармаси ва банк филиалларида Тадбиркорликни ривожлантириш махсус бўлимлари ташкил қилинди.

Мазкур Қарор ижросини таъминлаш ва “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш мақсадида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”га 291,4 млрд. сўм кредитлар ажратиш белгиланган.

Банк томонидан 2019 йил 18 сентябрь ҳолатига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори бўйича 101,5 млрд. сўм ҳамда “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича 265,0 млрд.сўм -жами 366,5 млрд.сўм ресурс маблағлари олиниб, тўлиқ ўзлаштирилди.18460 нафар оилага ажратилган микрокредитлар тадбиркорликнинг қуйидаги соҳаларига йўналтирилди:

Наслли қорамол сотиб олиш учун 4 513 та оилага 99,4 млрд.сўм;

қўйчилик учун 1715 та оилага 32,1 млрд.сўм;

қуёнчилик учун 200 та оилага 4,5 млрд.сўм;

асаларичилик учун 694 та оилага 16,7 млрд.сўм;

паррандачилик учун1323 та оилага 25,2 млрд. сўм;

балиқчилик учун 118 та оилага 3,9 млрд.сўм;

иссиқхона ташкил қилиш учун 2153 та оилага 48,3 млрд. сўм;

тикувчилик учун 3208 та оилага 48,1 млрд. сўм;

ҳунармандчилик учун 216 та оилага 6,0 млрд.сўм;

қандолатчилик учун 2710 та оилага 21,7 млрд. сўм;

бошқа тадбиркорлик фаолиятлари учун 1439 та оилага 56,5 млрд. сўм микрокредитлар ажратилди.

Матбуот анжуманида АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида белгиланаётган навбатдаги вазифалар ҳамда банк фаолиятининг келгусидаги асосий йўналишлари бўйича маълумотлар берилди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Банк ахборот хизмат

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1