1

Канада Бош вазирининг сурати кескин мунозараларга сабаб бўлди

ДУНЁ 20.09.2019, 16:03
Канада Бош вазирининг сурати кескин мунозараларга сабаб бўлди

Канада Бош вазири Жастин Трюдонинг бундан 18 йил аввалги расми кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Бир қатор ОАВ ларда чоп этилган эски расмларда мамлакат бош вазири юзларини жигарранг ва қорага бўяб олгани акс этган. Ғарбда бу каби кўриниш ирқчиликка ҳос ҳаракат сифатида эътироф этилади. Айнан шу сабабли ушбу ҳолат Канадада кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда. Сиёсий мухолифат эса ушбу суратлар Бош вазирнинг ҳақиқий юзини очганлигини таъкидлашмоқда. Бунинг ортидан Жастин Трюдо жамоатчиликдан узр сўради ва қаттиқ афсусда эканлигини билдирди.

Айнан расмлар билан боғлиқ можаро бир ойдан сўнг мамлакат парламентига бўлиб ўтувчи сайловларда бош вазирнинг ғалаба қозониш имкониятларига салбий таъсир этиши мумкин. Унинг рақиби консерваторлар раҳбари Эндрю Шир “Трюдонинг ирқчилик кайфиятидаги ҳаракатларидан” ҳайратда эканлигини ва уни ҳукуматни бошқаришга нолойиқ, деб ҳисоблашини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, мамлакатда парламент сайовлари 21 октябрь куни бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1