Сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан жавобгарлик белгиланади

ЖАМИЯТ 20.09.2019, 15:45
Сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан жавобгарлик белгиланади

Ўзбекистонда сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади. Бу ҳақда 2019 йил 23 август куни Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилиш баёнида айтилган.

Қайд этилишича, Халқ таълими вазирлиги:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ижтимоий ҳамда мобил операторлар тармоқлари орқали ота-оналарнинг ўз фарзанди тарбиясидаги масъулиятини оширишга қаратилган ижтимоий хабарларни юборишни жорий қилади;

2019 йил 1 ноябрга қадар тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳридаги умумтаълим муассасаларида ўқувчилар давоматини назорат қилиш электрон ахборот тизимини жорий этади ва ушбу лойиҳани молиялаштиришни хусусий сектор инвестициялари ёки давлат-хусусий шериклиги асосида амалга оширилишини таъминлайди;

тажриба-синов натижасидан келиб чиқиб, 2020 йил 1 мартга кадар умумтаълим мактабларида давоматни назорат қилишнинг ягона электрон тизимини босқичма-босқичма жорий этиш орқали сабабсиз дарсга қатнамайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарликни белгилаш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 2020 йил 1 мартга қадар ота-оналарнинг бола тарбияси учун масъулиятини кучайтириш ва жавобгарлигини ошириш, шунингдек ўқитувчи шаъни, қадр-қиммати ва обрўсига путур етказувчи ҳаракатлар содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш ва тегишли жазо чораларини қўллаш механизмларини соддалаштириш мақсадида тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш юзасидан чоралар кўради.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1